Кўриш имконияти чекланганлар учун

Корхона ҳақида

“Янгийўл” ёғ-мой заводи 1922 йил 10 июн куни ташкил топди.
Ўша пайтда 8 та мой пресси. 1929 йил 9 та пресс, 1930 йилда эса қўшимча 2 та гидропресс ўрнатилди.
1935 йилдан 1939 йилгача завод  реконструкция қилинди: қўшимча 3 та пресс ўрнатилди. Уруғ тозалаш бўлими кенгайтирилди. Янги буғ трубина ва буғ қозон ўрнатиш ҳисобига станция қуввати 2 баробар орттирилди. 1937 йили яна иккита пресс ўрнатилди.

  • 1956 йили ёғ заводи майдони 10.093 гектар бўлган янги ҳудудга кўчиб ўтди.
  • 1957 – 1960 йилларда цехлар кенгайтирилиб, янги экстракция цехи, чигитни сақлаш учун механизациялашган омборлар қурилди. Пресс цехида пахта момиғини ажратувчи 10 та янги ускуналар ўрнатилди.
  • 1960 йилга келиб 14 та шнекпресс ўрнатилди, 2 та экстракция НД – 1250 линияси ҳам жойлаштирилди. Ҳудди шу йили ёғ заводи «Ёғ-Мой комбинати»га айлантирилди, унинг таркибига Алимкент ёғ заводи ҳам киритилди.
  • 1967 йили форпресс цехи қайта жиҳозланди, МП – 63, МП – 21 форпресс машиналар ўрнига Юргинск машинасозлик заводининг самарадорлиги юқорироқ МП – 68 номли мойни пресслайдиган агрегат ўрнатилди. Ҳаммаси бўлиб 10 дона олтин қасқонли қозон, 20 та форпресс ўрнатилди.
  • 1970 йилга келиб ёғ заводи эски жойидан ҳозирги жойлашган ерига мойни қайта ишлаш – тозалаш цехини қўшди, «Шарплесс» номли инглиз фирмаси томонидан тайёрланган ёғни узлуксиз тозалаб чиқарувчи линия ўрнатилди. Бу линияда 14 та супер центрифуга ва ўзимизда ишлаб чиқарилган «845 – МЛР Смелянск линияси» бор эди.
  • Шу йили соапстокни қайта ишлаб, дистилляция қилиш учун суткасига 12 тонна дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқарувчи «Комсомолец» линияси ўрнатилиб ишга туширилди.
  • 1974 йили эски мой заводидан ҳозирги комбинат ҳудудига 1-совун цехи ҳам «ВСУ» қурилмаси билан кўчирилди ва соатига 2 тонна хўжалик совуни ишлаб чиқара бошлади
  • 1982 – 1983 йилларда экстракция цехидаги эскирган шнек буғлатгич қурилмалар ўрнига «Тостер» лар, бензин буғлатгич (2 та чан) ўрнатилди. Яна 6 дона дискли фильтр ҳам ўрнатилди.
  • 1989 йилда чигит хўжалигида икки қаватли лаборатория биноси қуриб битказилди.
  • 1992 йилда механика устахонаси реконструкцияси ва маъмурий бино қурилиши якунланди.
  • 1994 йил Давлат мулк қўмитасининг қарорига асосан Янгийул ёғ - мой комбинати «Янгийўл Ёғ – Мой » очиқ ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди.
  • 1999 йилда лаборатория – ишлаб чиқариш биноси ишга туширилди. Бунда 1 л ва 4,2 кг. ли ПЭТ идишларга ёғни қадоқлаш тизими ишга туширилди.
  • 2000 йилда шротни 40 кг. ли полипропилен қопларга қадоқлаш бўлими ишга туширилди.
  • 2002 йил декабр ойида қуввати кунига 50 тоннали  «Альфа-Лаваль» (Ҳиндистон) фирмасининг дезодорация тизими ишга туширилди.
  • 2008 йилдан бошлаб, корхона ишлаб чиқариш қуввати лойиҳа бўйича-техник пахта чигити учун кунига 600 тонна ва соя дони учун кунига 300 тонна қилиб белгиланган.
  • 2008 йилда 4,2 кг ПЭТ идишларига ёг қадоқлаш ускуналари ўрнига янги автоматлаштирилган линия ўрнатилди.
  • 2008 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ҳақидаги» қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси томонидан 2008 йил 22 майда «Yangiyo’l yog’-moy» AJ га «Золотая корона» товар белгиси берилди.
  • 2012 йил ноябр ойида 3 та ДЕ-10-14-225 ГМ-0 қозонли буғхона қурилиб ишлашга топширилди.
  • 2016 йилда Модернизация дастурига мувофиқ ёрдамчи материаллар сарфини камайтириш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида ёғ тозалаш цехига Голландия давлатининг "Amofilter group" фирмасида ишлаб чиқарилган вертикал пластинали фильтрлари ўрнатилди.
  • Корхонага техник пахта чигити Тошкент вилоятидан ҳамда республикамизнинг бошқа вилоятларидан келтирилмоқда.
  • Корхона таркибига 8 та асосий ва 9 та ёрдамчи цехлар киради.
  • Корхонага техник пахта чигитини қабул қилиш мавсумий бўлиб ишлаб чиқариш йил давомида амалга оширилади. Мавсумий техник чигит қайта ишлаб бўлингандан кейин капитал таъмирлаш ишлари бажарилади. Иш тартиби узлуксиз бўлиб, 3 сменага асосланган. 
  • Ҳозирги кунда «Yangiyo’l yog’-moy» АЖ устав жамғармаси 8 452 562 911 сўм бўлган 30 197 431 дона акцияга бўлинган, ҳар бир акциянинг қиймати 279,91 сўм.
  • Корхона ўсимлик ёғи, шрот, шелуха, хўжалик совуни ва бошқа ҳалқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқаради.
  • Ҳозирги кунда «Yangiyo’l yog’-moy» акциядорлик жамиятида 624 киши меҳнат  қилмоқда.

 

Ишлаб чиқариш қуввати

  • Лойиҳавий қуввати 1 суткада 800 тонна пахта чигитини қайта ишлаш.
  • Амалдаги қуввати 1 суткада 400-450 тонна пахта чигитини қайта ишлаш.

 

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар

  • рафинацияланган ўсимлик мойи 
  • дезодорацияланган ўсимлик мойи (қадоқланган идишларда) 
  • хўжалик совуни 
  • шрот 
  • шелуха 
  • ТЁК 
     


 

Ишлаб чиқариш қуввати

  • Лойиҳавий қуввати 1 суткада 800 тонна пахта чигитини
    қайта ишлаш

  • Амалдаги қуввати 1 суткада 400-450 тонна
    пахта чигитини қайта ишлаш

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар

  • рафинацияланган усимлик мойи
  • дезодорацияланган ўсимлик мойи (қадоқланган идишларда)
  • хўжалик совуни
  • шрот
  • шелуха
  • ТЁК
  • ЁРДАМЧИ ТАРМОҚЛАР (БЎЛИМЛАР)

  • Техника бўлими (2 киши)
  • Бошқарма (37 киши)
  • Чигит хўжалиги омбори - ( 47 киши)
  • Чигит намлаш ва тайёрлов бўлими (52 киши)
  • Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи (2 киши)
  • Электр цехи (31 киши)
  • Механика цехи (20 киши)
  • Марказий лабаратория (22 киши)
  • Моддий омбор (3 киши)
  • Темир йўл цехи (6 киши)
  • Ёғ омбори хўжалиги (8 киши)
  • Қозонхона цехи ( 21 киши)
  • Шелуха омбори (4 киши)
  • Совун цехи (43 киши)
  • Қурилиш цехи ( 11 киши)
  • Маркетиг бўлими (2 киши)
  • Қишлоқ хўжалиги бўлими ( 6 киши)
  • Ёрдамчи хўжалиги (1 киши)
  • Корхонани қўриқлаш хизмати ( 33 киши)
  • Тиббиёт бўлими ( 5 киши)